Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Асака» банк бошқарув раиси ёшлар билан мулоқоти
17:28 / 2020-09-07

Қатнашчилар бошқарув раисига нафақат ўзларини қизиқтирган саволлар, балки тизимни ривожлантириш бўйича янги ғоялар ва таклифлар билдирдилар.


«Асака» Банк бошқаруви раиси Нодирбек Сайдуллаевнинг банк ёш ходимлари билан онлайн учрашувининг асосий мақсадларидан бири ёшларга бўлган эътиборни кучайтириш ва улар билан норасмий муҳитда суҳбатлашиш бўлди.

Ёш кадрлар бошқарув раиси билан турли хил мавзуларни муҳокама қилишди, бугунги кунда банк олдида турган қисқа ва ўрта муддатли истиқболдаги мақсад ва вазифалар, трансформация жараёнлари, ҳамда ёшларга қандай мақсадлар қўйиш ва уларга қандай эришиш кераклиги бўйича фикрлар алмашилди.

Қатнашчилар бошқарув раисига нафақат ўзларини қизиқтирган саволлар, балки тизимни ривожлантириш бўйича янги ғоялар ва таклифлар билдирдилар. Ходимлар томонидан келиб тушган саволлар ва таклифлар ҳажмидан келиб чиқиб бундай мулоқотнинг навбатдагисини декабрь ойида ўтказиш келишиб олинди.

Бугунги кунда «Асака» банк тизимида 500 га яқин ёш ходимлар ишлайди, булардан 50 дан ортиғи раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. Бошқарув раиси таъкидлашича, банк тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришда ёшларнинг роли доимо юқори баҳоланади.

photo_2020-09-07_17-54-50.jpg

Банк матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида