English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асадхўжа ва Жавоҳирнинг Россиядаги муваффақиятлари
11:51 / 2025-11-29

Россиянинг Челябинск шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс оқшомида ҳамюртларимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда Жавоҳир Умматалиев рингга кўтарилди.

Унда ҳаваскор боксда Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Айдос Тастаев билан баҳслашди. Ушбу тўқнашувда чарм қўлқоп устамиз ўзининг аниқ ва кучли зарбалари эвазига рақибини иккинчи раунддаёқ мағлубиятга учратди.

Жавоҳир Умматалиев эса Озарбайжон вакили Раҳим Алиевга қарши жанг ўтказди. Профессионал боксдаги дастлабки жангида рингга кўтарилган боксчимиз 6 раунд давом этган баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА