French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асадбек Ходжаев: Асоссиз ахборотлар тарқалишига Давлат бошқаруви органлари айбдор
12:39 / 2020-12-03

ОНЛАЙН: Халқаро пресс-клубда матбуот эркинлиги жараёнларига бағишланган давра суҳбати давом этмоқда

Пресс-клубда Ўзбекистонда ОАВнинг ривожи ҳамда матбуот олдида турган муаммолар ҳақида фикр билдирилмоқда. 

Унда иштирок этаётган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асадбек Ходжаев асоссиз ахборотлар тарқалишига Давлат бошқаруви органлари айбдор эканини қайд этди.

"Пандемия даврида тўғри ишончли ахборотни тезкор етказишда муаммолар бўлди. Шунда ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги тезкорлик билан давлат органларининг тезкор матбуот анжуманларини ташкил этиб борди ҳамда бу анжуманларни нодавлат телеканаллар орқали узатилиб боришини таъминлади. Ахборотни етказишда тезкорлик ва давлат органларининг ҳозиржавоблиги катта аҳамиятга эга. Биз кўпинча асоссиз ахборотни етказишда журналист, блогерларни айблаймиз. Менинг фикримча эса асоссиз ахборот пайдо бўлишига ўз вақтида тезкорлик билан жавоб бермаган давлат органлари айбдор”, дейди Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги раҳбари А.Ходжаев.