French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Асадбек Аюбжонов — нуфузли халқаро фестиваль иштирокчиси
12:38 / 2023-07-24

Ўзбекистонлик 17 ёшли дирижёр X Miami Music Festival мумтоз мусиқа фестивалида иштирок этди.

Асадбек Аюбжонов  —  термизлик дирижёр ва  скрипкачи. У 7 ёшидан  мусиқа билан шуғулланади. В. Успенский номидаги  Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабида таҳсил олган. Ўзбекистон  давлат консерваторияси оркестрига дирижёрлик қилади.  

Miami Music Festival ташкилотчиларининг қайд этишича, Асадбек Моцартнинг 38-симфонияси, Гайдннинг 99-симфонияси ва Бетховеннинг 4-симфонияси сингари асарларни ўз талқинида оммага тақдим этиб,  томошабинлар ва мутахассислар олқишига сазовор бўлди.  

Фестиваль доирасида шунингдек, маҳорат дарслари ҳам ташкил  этилди. Унда ёш дирижёр иштирок этди.  

Асадбек Аюбжоновнинг фестивалдаги чиқиши Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ташкил этилди, деб хабар беради жамғарма матбуот хизмати.  

Н. Усмонова, ЎзА.