English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси давом этмоқда
14:52 / 2026-01-02

Янги йил байрами муносабати билан Жиззах шаҳрида аҳолини ҳамда фавқулодда вазиятлар тизими ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, байрам дастурхонини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка доирасида кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархларига нисбатан арзон ва аҳоли учун мақбул нархларда таклиф этилмоқда. Хусусан, бу ерда жами 24 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг  сотуви йўлга қўйилган.

Савдо жараёнларида маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири