Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арзон ва сифатли маҳсулотлар
13:45 / 2015-08-20

Янги ўқув йили арафасида Самарқанд вилоятининг таълим муассасалари, бозор ва савдомажмуаларида ҳам мактаб ярмаркалари ташкил этилди.

Янги ўқув йили арафасида Самарқанд вилоятининг таълим муассасалари, бозор ва савдомажмуаларида ҳам мактаб ярмаркалари ташкил этилди.

Ота-оналар ва ўқувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур тадбир орқали сифатли ва арзон нархларда ўқув қуроллари, кийим-кечаклар савдога чиқарилмоқда.

– Вилоятимиздаги барча бозорлар ва савдо мажмуаларида мактаб ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қўлдош Саидов. – Ҳудудларнинг туман маркази ва шаҳардан, бозорлардан узоқлиги ҳисобга олинган ҳолда вилоят бўйича 52 умумтаълим мактабида ҳам шундай савдо нуқталари ташкил этилди. Шунингдек, Каттақўрғон, Нуробод, Ургут ва Қўшработ туманларининг олис дашт ва тоғли ҳудудлари аҳолиси учун ўндан зиёд ярмаркалар фаолияти йўлга қўйилган. Ҳар бир ярмарка бўйича савдо корхоналари ва тадбиркорлар билан шартномалар тузилиб, зарур миқдорда ўқув қуроллари, мактаб формалари етказиб берилмоқда. Сотилаётган маҳсулотларнинг сифати, нархи, ўқув қуролларидаги сурат ва бошқа воситаларнинг маънавиятимизга мослиги назоратга олинган. Бу борада тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Вилоят марказида ҳам савдо мажмуалари билан бирга уч мактабда шундай ярмарка ташкил этилди. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 20-умумтаълим мактабидаги ярмаркадан ҳудуддаги олти таълим муассасаси ўқувчиларининг ота-оналари керакли маҳсулотларни арзон нархда, қулай тўлов воситалари орқали харид қилмоқда. Маҳсулотларни “Aminjon kans savdo” масъулияти чекланган жамияти етказиб бераётир.

– Фарзандларим учун барча зарур ўқув қуроллари, кийим-кечак ярмаркада бор экан, – дейди Саломат Баҳромова. – Ҳамма маҳсулотларни шу ердан харид қилдик. Нархи арзон, сифати яхши. Муҳими, бозор айланиб, овора бўлиб юрмадик. Бундай қулайликлар учун Президентимиздан миннатдормиз.