Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарздорлик ҳисобига паррандачилик мажмуаси хатловга олинди
15:42 / 2018-10-04

Жиззах вилояти Дўстлик тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан “Doʻstlik don mahsuloti” АЖнинг солиқ мажбуриятларини бажариши ўрганилди.


Жиззах вилояти Дўстлик тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан “Doʻstlik don mahsuloti” АЖнинг солиқ мажбуриятларини бажариши ўрганилди. 

Ўрганиш натижасида ушбу акциядорлик жамиятининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан 9 миллиард 529 миллион сўмдан ортиқ қарзи мавжудлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси хабарига таяниб Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома акциядорлик жамияти томонидан бажарилмаган. Туман давлат солиқ инспекцияси томонидан солиқ қарзини судгача мажбурий ундириш бўйича кўрилган чоралар ҳам натижа бермаган.

Шундан кейин туман давлат солиқ инспекцияси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, акциядорлик жамиятининг мол-мулки ҳисобидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзининг бир қисми – 3 миллиард 690 миллион сўмини ундиришни сўраган.

Акциядорлик жамияти вакили 2018 йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган суд мажлисида ўз тушунтиришларини баён қилиб, акциядорлик жамиятининг ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушиши билан қарздорлик бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилишини билдирган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан туман давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилган ҳамда акциядорлик жамиятининг мол-мулки ҳисобидан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган солиқ қарзи ундирилиши кўрсатиб ўтилган.

2018 йилнинг 19 сентябрь куни туман ДСИ ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва холислар иштирокида акциядорлик жамиятига қарашли Бахмал тумани Новқа маҳалла фуқаролар йиғини, “Оқтош” қишлоғидаги паррандачилик мажмуасининг мол-мулклари рўйхатга олиниб, хатлаш ишлари амалга оширилди.

Жами 2 гектар майдонга эга мажмуанинг тайёр маҳсулот омбори, паррандачилик кушхонаси, инкубатор, жўжалар, товуқхона ҳамда қоровулхона бинолари рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилди ва вақтинча сақлаш учун тегишли мутахассисларга жавобгарлик юклатилди.