French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарз тўлови учун кўчмас мулк сотилди
15:48 / 2020-05-02

Реализациядан тушган пул маблағлари ҳисобидан 251 миллион 400 минг сўм кредит қарзи учун тижорат банк ҳисобига ва давлат фойдасига 5 миллион сўм ижро йиғими ундириб берилди.


Мажбурий ижро бюроси Учтепа туман бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2019 йил 16 сентябраги ижро варақасига кўра, Ҳ.Асқаровдан солидар тартибда ундирувчи ХАТБ Давр банк Учтепа филиали фойдасига 859 миллион 700 минг сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни эса гаровдаги мулкларига қаратиш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати жорий йилнинг 15 январь куни бўлимнинг иш юритувига қабул қилинган.

Бюронинг Учтепа туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида банк олдидаги кредит қарздорлиги ҳисобига гаровга қўйилган кўчмас мулк хатланиб, тегишли тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилди. 

Реализациядан тушган пул маблағлари ҳисобидан 251 миллион 400 минг сўм кредит қарзи учун тижорат банк ҳисобига ва давлат фойдасига 5 миллион сўм ижро йиғими ундириб берилди.

Қарздорликнинг қолган қисми ундирувчининг аризасига кўра, Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.