Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив соҳасида татаристонликлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
18:20 / 2025-05-21

Ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олиш мақсадида юртимизга келган Татаристон Республикаси архив иши бўйича давлат қўмитаси раиси Г.Габдрахманова бошчилигидаги делегация Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Меҳмонларга бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида олиб борилаётган ишлар, ҳужжатларни сақловга қабул қилиш ва сақлаш юзасидан маълумотлар берилди. Татаристонлик архивчилар самарақандлик ҳамкасблари иш жараёнларини кузатиб, тажриба алмашдилар.

Шу ерда Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ва Татаристон Республикаси архив иши бўйича давлат қўмитаси раиси Г.Габдрахманова иштирокида учрашув ўтказилди. У.Юсупов юртимизда архив иши соҳасида кейинги йилларда амалга оширилган ўзгариш ва янгиликлар, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб берди.

[gallery-23492]

Учрашувда “Ўзархив” агентлиги ҳамда Татаристон Республикаси архив иши бўйича давлат қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси имзоланди.

– Ҳаракатлар режасида икки томон учун ҳам фойдали бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган, – дейди Татаристон Республикаси архив иши бўйича давлат қўмитаси раиси Г.Габдрахманова. – Самарқанд давлат архиви фаолиятини ўрганиш даврида ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва давлат томонидан сақлашга топшириш жараёнларини кўздан кечирдик. Ҳужжатларни электрон рақамлаш, нусхалаш ҳамда тарихий ҳужжатларни сақлаш жараёнларини кўриб, самарқандлик архивчилардан кўп нарсани ўрганиб, тажриба орттириш мумкин, деган хулосага келдик.

Ташриф давомида меҳмонлар Самарқанд туман давлат архиви фаолиятини ҳам ўрганди. Бу ерда бўлиб ўтган давра суҳбатида архив иши бўйича келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари