French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив соҳасида Польша билан ҳамкорлик ўрнатилди
15:36 / 2021-11-26

Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги ва Польша Республикасидаги Гданск шаҳрида жойлашган Иккинчи жаҳон уруши музейи ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.

Эндиликда архив соҳаси бўйича уч томонлама ҳамкорликни диверсификация қилиш ва чуқурлаштириш кенг кўламда йўлга қўйилади.

– Ушбу уч томонлама имзоланган ҳужжат келажакда нафақат архив ҳужжатлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш, балки икки давлат фуқаролари учун очиқ фойдаланилиши мумкин бўлган электрон портал ва нашрлар пайдо бўлишига улкан ҳисса қўшади, – деди Польша Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук. – Динимиз, тилимиз, тарихий урф-одатларимиз турли хил бўлсада икки халқнинг дўстона муносабатлари янада мустаҳкамланиб боришига ишонаман.

 

 

Гулноза Бобоева, ЎзА