Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив соҳасида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш борасида маълумот тақдим этилди
15:18 / 2025-10-08

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги томонидан брифинг ўтказилди.

Унда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев  2025 йилнинг 9 ойи давомида ижро интизоми ҳамда аҳолидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш борасида маълумот тақдим этди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари асосида «Ўзархив» агентлигида ижро интизомини ташкил этиш, ижро интизомига қатъий риоя этиш бўйича масъулиятни ошириш, белгиланган вазифалар ва топшириқлар ижроси самарадорлигини ошириш, назорат ва ҳисобдорлик механизмларини йўлга қўйиш, технологик занжирга асосланган ишлар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

Жумладан, алоҳида тузилма сифатида бевосита биринчи раҳбарлар бўйсунувида Ижро назорати ва иш юритиш бўлими ташкил этилган. Ижро интизомига масъул тузилма ходимларининг мунтазам малакасини ошириб бориш амалиёти, ижро интизомига риоя қилиниши устидан тизимли кунлик назорат ва мониторингни амалга ошириш, ижро интизомида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан интизомий жазо қўллаш чоралари кўрилган.

Ҳар ҳафтада камида 2 маротаба бажарилиши лозим бўлган топшириқлар ижроси ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида раҳбарият ҳузурида муҳокама қилиш амалиёти ташкил этиб келинмоқда.

Тизимга бажарилиши лозим бўлган жами 68 та топшириқлар келиб тушган бўлиб, шундан 42 тасида агентлик асосий ижрочи, 26 тасида қўшимча ижрочи сифатида белгиланган.

Мазкур топшириқлар ижроси ўз вақтида ва сифатли бажарилиб, амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар «Ijro.gov.uz»  

идоралараро ягона электрон тизимига асослантирувчи ҳужжатлари билан киритилди ҳамда топшириқ ижросини назорат қилувчи органлар томонидан келишилди.

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида ижро интизоми тўғрисидаги тегишли маълумотлар «Ўзархив» агентлигининг веб-саҳифаларига жойлаштириб борилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ой давомида Республика архивларига жами 405 164 та  мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган.

Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 319 398, анъанавий почта ва электрон почта орқали 10 816 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган бўлса, шундан, 1 849 нафар фуқаро бевосита архивга мурожаат этган.

Архив ҳужжатлари асосида 226 222 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 212 487 таси ижобий, 13 735 таси бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар 90 829 тани,  ҳисобот даврида ижродагилар 15 012 тани ташкил этади.

Шунингдек, келиб тушган мавзули сўровлар 73 101 тани  ташкил этиб, шундан давлат архивларига 68 172 та, шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 4 929 та сўровлар келиб тушган.

Архив ҳужжатлари асосида 73 101 та сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 68 172 таси ижобий ҳал этилди, 4 929 тасига  ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

«Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларига  жисмоний ва юридик шахслардан 1 148 та, жумладан, 1056 та ариза, 92 та шикоят тарзидаги мурожаатлар келиб тушган.

«Ўзархив» агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан 2025 йилнинг 9 ой давомида ўтказилган 23 та сайёр қабулларда 305 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилинган.

Гулноза Бобоева, ЎзА