Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив маълумотномаларини олиш электрон шаклга ўтказилади
17:42 / 2020-12-23

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов давлат архивлари томонидан кўрсатилган архив хизматлари тўғрисида ахборот берди.
- Жорий йилда архив тизимида самарали ишлар амалга оширилди, - деди Улуғбек Юсупов. - Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди. Архивлар томонидан ташкилот ва корхоналар учун соҳага оид ички норматив ҳужжатларни тайёрлаш бўйича жами 2 574 та идоравий ҳужжат ишлаб чиқилди. Жорий йил давомида 918 та ташкилот ва корхонада назорат текширувлари ўтказилиб, 9 та маъмурий баённома тузилиб, архивлар томонидан ташкилот ва корхоналарга 73 та тақдимнома киритилган.

[gallery-561]

Бугунги кунда республикада жами 227 та давлат архиви мавжудлиги қайд этилди. Шундан, 3таси Ўзбекистон Миллий архиви, 101 таси давлат архиви, 123 та шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви ҳисобланади. 

Ҳар йили ўртача 200 минг сақлов бирлигидан зиёд ҳужжатлар давлат архивларига келиб тушади.

Жорий йилда жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик яратиш мақсадида сўровларни онлайн қабул қилиш имкониятини берувчи “Архив иши” (my.archive.uz) ахборот тизими яратилди.

Матбуот анжуманида 2021 йилда мавзули сўровлар онлайн хизмат кўрсатиш имконияти яратилиши режалаштирилаётгани, унга кўра ерга ва мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини акс эттирувчи архив ҳужжатлари, суд қарорлари юзасидан архив маълумотномаларини олиш электрон шаклга ўтказилаётгани қайд этилди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига “Ўзархив” агентлиги масъуллари жавоб қайтарди.

 

 Шаҳноза Маматуропова, ЎзА