Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив ҳужжатларини такомиллаштиришда Беларусь билан ҳамкорлик қилинади
15:09 / 2022-10-12

Беларусь Республикаси архив хизматининг 100 йиллиги муносабати билан “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсупов бошчилигидаги делегация Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид Беларусь давлат музейига ташриф буюрди.

Музей Беларусь халқининг уруш йилларида ер юзида тинчликни сақлаш йўлидаги қаҳрамонликлари ва қурбонликларининг ҳужжатли ва моддий далилларини сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган. Музейда Ўзбекистондан келган жангчилар ва қаҳрамонлар ҳақидаги материаллар ҳам сақланади. 



Шунингдек, делегация аъзолари Беларусь Миллий фанлар академиясида бўлиб “Тарихда архивлар – архивларда тарих” Халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашди. 

Халқаро илмий-амалий конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги Архивлар ва иш юритиш департаменти ўртасида архив иши ва иш юритиш соҳасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

Гулноза Бобоева, 
ЎзА