Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив ҳужжатларини электрон қабул қилиш ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда
15:10 / 2022-12-26

Маълумотларга кўра, Давлат архив ўқувхоналарида тадқиқотчилар ишини ташкил этиш бўйича 5794 нафар Ўзбекистон фуқароси, 39 нафар чет эл фуқароси тадқиқотчилик ишларини олиб борган. Шунингдек 55 169 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилган.

Жорий йил 23 декабрда Истанбул шаҳридаги Усмонийлар архиви биносида Туркия Республикаси Президенти девони ҳузуридаги Давлат архивлари бошқармаси ва «Ўзархив» агентлиги ҳамкорлигида тайёрланган «Ўзбекистон Туркия алоқалари ҳужжатларда» номли китоб-альбом тақдимоти ўтказилди.  

Мазкур китоб-альбом 2018 йил 30 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган «Ўзархив» агентлиги билан Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Давлат архивлари бош дирекцияси ўртасида архивлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Протокол» доирасида тайёрланган.  

2022 йил Республика архивларига 455 494 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушган. Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали 335 135 та, почта ва электрон почта орқали 47 113 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатида яшовчилардан келиб тушган бўлса, 73 246 нафар фуқаро бевосита архивга мурожаат этган.  

Архив ҳужжатлари асосида 346 267 та сўров ижроси бажарилиб, улардан 312 628 таси ижобий, 33 639 таси бўйича эса тегишли кўрсатма ва тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаган ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар сони 98 453 тани ташкил этган.  

2022 йил давомида Республика давлат архивларига 83 332 та мавзули сўровлар келиб тушган ва барчасининг ижроси таъминланган.  

Бу ҳақда АОКАда «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида ўтказилган «2022 йилда давлат архивларига келиб тушган сўровлар ижроси» мавзусида»ги брифингда маълум қилинди.  

"Агентлигимиз "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да архив хизматларини кўрсатишда сифат даражасини янада оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ҳозирда идоравий архивларда сақланаётган архив ҳужжатларини давлат архивларига электрон қабул қилишнинг алоҳида ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда ва 2023 йилда тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Электрон фондлар ахборот тизими ишга туширилади ва тадқиқотчиларга қўшимча қулайликлар яратилади. Электрон рўйхатлардан онлайн фойдаланиш имконияти яратилади. «Виртуал ўқув зали» ахборот тизими ишга тушади", деди А.Алиев.  

 

М.Қосимова,  

ЎзА