Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив ҳужжатларига оид кўргазма намойиш этилди
15:41 / 2025-09-10

Ўзбекистон Миллий архивида “Шонли тарих: мустамлака ва мустақиллик тарихи” мавзуида ҳужжатлар кўргазмаси ташкиллаштирилди.

Унда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети “Архившунослик” йўналишидаги бир гуруҳ талабалар учун экскурсия ташкил этилди.  

Талабаларга мутахассис томонидан архивдаги асл ҳужжатлар, хусусан, Мустақилликка ва Конституциямизга оид ҳужжатлар намуналари кўрсатилди. Тарихий ҳужжатлар хусусида маълумотлар берилди.

Шунингдек, талабаларни архивдаги мавжуд шарт-шароитлар, ҳужжатлар сақловхоналари ва ҳужжатларнинг сақланиш тартиби, таъмирлаш жараёнлари ҳамда рақамлаштириш ишлари билан таништирилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА