Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив ҳужжатлари рақамлаштирилмоқда
12:19 / 2024-06-19

Мамлакатимизда кадастр соҳасини такомиллаштириш, кадастр йиғма жилдларини рақамлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада барча вилоятларда ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий туман(шаҳар) филиаллари идоравий архивида жами 530 783 та кадастр йиғма жилд ҳужжатлари мавжуд. Айни пайтда барча филиалларда архив ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари давом этмоқда.

– Белгиланган ишлар ижросини таъминлаш мақсадида филиаллар жойлашуви, ҳужжатлар сони, иш ҳажми ва ички имкониятларни инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳлари ташкил этилган, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси мутахассиси Муҳаммад Абдуллаев. – Жумладан, вилоятда намунавий архив сифатида танлаб олинган Когон шаҳар филиали идоравий архивида сақланаётган кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғма жилдларини рақамлаштириш ва уларни ҳисобга олиш режаси тасдиқланди. Унга асосан, шу кунга қадар Когон шаҳар идоравий архивида сақланаётган 18 482 та кўчмас мулк объектига оид архив ҳужжатларининг 16 215 таси тўлиқ рақамлаштирилиб электрон базаси яратилди. 

Бухоро вилояти бўйича бугунги кунга қадар 54 843 га яқин ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилган. Архив ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари давом этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири