Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив фаолияти ўрганилди
12:53 / 2021-06-09

9 июнь – Халқаро архивлар куни

«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Бухоро шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивида бўлиб, бу ерда сақланаётган ҳужжатларнинг бугунги кундаги ҳолати ва иш жараёни билан яқиндан танишди.

Ҳозирда Бухоро шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви сақловида 13 та фонд ва 2050 шахсий таркибга оид ҳужжатлар, 1496 та вақтинча сақланадиган ҳужжатлар бўлимлари фаолият юритмоқда. Архив ходимлари томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш ишлари яхши йўлга қўйилган.

[gallery-2717]

Архив фаолиятини ўрганган раҳбар соҳа ходимларига ўз кўрсатма ва тавсияларини берди. Шунингдек, тизимда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталди.

 

Тоҳир ИСТАТОВ, (сурат)

ЎзА