Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архитектура-қурилиш соҳасидаги 2 та институт университет сифатида қайта ташкил этилади
14:25 / 2022-11-09

Президентимизнинг жорий йил 8 ноябрдаги “Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кўра, Тошкент архитектура-қурилиш институти Тошкент архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, у муҳандислик, архитектура, қурилиш ҳамда қурилиш материаллари технологиялари йўналишларига ихтисослаштирилади.

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети сифатида қайта ташкил этилиб, маданий мерос объектларини тиклаш, дизайн, архитектура, қурилиш, урбанизация ва муҳандислик йўналишларига ихтисослаштирилади.  

Университетларда ўқув жараёнлари давлат, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади ва илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширишга йўналтирилган Олий илм-фан мактаби ташкил этилади.  

2023 йил 1 январдан бошлаб университетларга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади. Университетлар тузилмасида Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректор лавозими жорий этилади. 2023 йил 1 мартга қадар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари халқаро таълим ва касб классификаторларига мувофиқ мақбуллаштирилади.  

Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Технопарк, Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузурида Инкубация маркази ташкил этилади.  

 

ЎзА