Археологлар Миср шимолидаги Эль-Бухейра ҳудудида олиб борилган қазишмалар давомида сўнгги давр (милоддан аввалги 664–332) ва Птолемей даври (милоддан аввалги 323–30) га оид қадимги Рим қабристони ва устахоналарини топишди, деб ёзмоқда “РИА Новости” нашри.

Миср Қадимий ёдгорликлар олий кенгаши бош котиби Муҳаммад Исмоил Холиднинг сўзларига кўра, топилмалар ғарбий Нил соҳилида аҳоли пунктлари, дафн маросимлари ва ишлаб чиқариш ҳақида муҳим илмий маълумотларни беради.

Таъкидланишича, устахоналар олтита хонага бўлинган катта бинодан иборат бўлган. Хабарларга кўра, қадимшунослар миссия давомида тахминан 9700 та балиқ суяги, фаянс туморлари, амфоралар ва юнон керамикасини топишган.

– Қазиш ишлари давомида Рим қабристонининг бир қисми ҳам топилди, унда учта асосий шаклда бир нечта дафн маросимлари мавжуд эди: ерга тўғридан-тўғри дафн маросимлари, керамик тобутларга дафн маросимлари ва катта амфораларга болалар дафн маросимлари”, -дейилади Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги баёнотида.
С.Раҳимов, ЎзА