French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Артур Гулиев 13 йил кутилган олтин медални қўлга киритди
21:38 / 2023-08-25

Германияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Артур Гулиев олтин медалга сазовор бўлди.

Каноэчимиз пойгада 200 метр масофага  маррага биринчи бўлиб етиб келди.  

Ушбу ғалабанинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, бу йўналишда ўтган  жаҳон чемпионатларида ҳамюртларимиз сўнгги марта 13 йил олдин олтин медални қўлга киритган эди.

Ўшанда Вадим Менков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган.

Бу йилги мусобақанинг кумуш ва бронза медаллари Хоан Морено (Испания) ҳамда Олексии Колиадих (Польша)га насиб этди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА