Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Аrtel" ва Аджу университети ўртасида меморандум имзоланди
12:04 / 2021-03-17

"Аrtel electronics” компанияси ҳамда Кореянинг етакчи университетларидан бири Аджу университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Унда "Аrtel” корхоналар гуруҳи Бошқаруви раиси Қобил Тошмуҳаммедов, бош координатор ўринбосари Ўктам Аблақулов, университет ректори Гайрат Муратов, биринчи проректор Лим Джей Ик ҳамда университет ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

– Ушбу меморандум доирасида «Аrtel” компанияси раҳбарияти билан бир қанча суҳбатлар олиб бордик, – деди университет ректори Г. Муратов.

– Нима қилсак талабалар учун яхши бўлади, қандай ҳаракатларимиз уларга етарлича имконият яратади, қолаверса, уларга назарий билим билан бир қаторда амалиёт ўташ жойининг муҳимлиги ҳақида ҳам фикрлашдик. Бизнинг таклифларимизни "Аrtel” компанияси раҳбарияти жуда илиқ қабул қилди. Кеча компаниянинг ишлаб чиқариш заводига саёҳат уюштирдик. Замонавий техникаларнинг юқори малакали мутахассислар томонидан бошқарилаётгани бизни қувонтирди. Ўйлаймизки, тез орада улар сафига бизнинг талабалар ҳам қўшилади.

Шунингдек, компания университет билан фан, техника ва технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизими асосида ишлайди. Бундан ташқари олий маълумотли мутахассислар тайёрлашда электротехника ва маиший техника тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш мақсад қилинмоқда. Маълумки, Аджу университети малакали инженерларни етиштириб чиқаришда етакчилик қилади.

Қолаверса, меморандум доирасида Аджу университетининг тегишли таълим йўналишлари бўйича талабаларни 2-курсдан бошлаб "Аrtel” корхоналар гуруҳининг муайян ташкилотлари ва корхоналарида малакавий амалиётлари тизимли равишда ўтказилиши ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштириш ва келгусидаги ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси кафолатлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ушбу ҳамкорлик асосида университетда ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларини, компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларини ва ишлаб чиқариш жараёнларини симуляция қилувчи дастурларни восита сифатида қўллаш таълим жараёнига кенг кўламда жорий этилади.

Бундан ташқари таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни чуқурлаштириш учун ҳамкорликда илмий мақолалар тайёрлаш ва уларни нашр қилиш, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.

 

Д. Маматова, ЎзА