Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистондаги Америка cавдо палатасининг (AmCham) Корпоратив ижтимоий масъулият (CSR) бўйича қўмитасининг учинчи анъанавий бали бўлиб ўтди. Artel компанияси аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган онлайн лойиҳаси учун CSR Award мукофоти билан тақдирланди.
“Компаниямизнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаси учун мукофот олиш биз учун катта шараф. Бу эътироф Artel тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганидан далолат беради. Биз бизнеснинг ўсиши ва гуллаб-яшнаши жамиятга бўлган ғамхўрлик билан ҳамоҳанг бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз ва шу боис аҳолимизнинг таълим сифати ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қиладиган лойиҳаларга ўз кучимизни сарфлашга тайёрмиз”, — дея фикрлари билан ўртоқлашди Artel компаниясининг корпоратив маслаҳатчиси Элмира Сунгарова.

Тадбир доирасида Artel компанияси “Эзгу Амал” жамғармаси билан биргаликда мультимедиа кўринишидаги хайрия кўргазмасини ҳам ташкил қилди. Унда жамғарма қарамоғидаги болаларнинг ҳикоялари 3D-шоу форматида намойиш этилди.

Таъкидлаш жоиз, Artel мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, корпоратив ижтимоий масъулият доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда гендер тенглигини таъминлашга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Компания янгиликлари ва фаолияти ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Ягона ахборот маркази: +998 78 148 88 88
Веб-сайт:
artelelectronics.com
Instagram:
@artel_official
@artel_matbuot_xizmati