Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида ҳам эҳтиёжманд оилалардан хабар олинди
12:45 / 2020-07-31

Қарши шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан хайрли ишларга қўл урилиб, кўплаб ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинди.


Қарши шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан хайрли ишларга қўл урилиб, кўплаб ижтимоий ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинди.

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, биргина «Саховат ва кўмак» фонди орқали Қарши шаҳридаги 2000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари тарқатилган.

Шаҳарнинг Шоҳбекат маҳалласида ўтказилган хайрия тадбирида вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этиб, эҳтиёжманд оилалар вакиллари Қурбон ҳайити билан қутлади.

Маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган 50 дан ортиқ оилага вилоят ва Қарши шаҳар ҳокимлари томонидан «Саховат ва кўмак» фонди орқали 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пуллари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

- Хўжайиним вафот этган. Тўрт нафар вояга етмаган фарзандим бор, - дейди Дилфуза Хўжамуродова. – «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ўз вақтида етказилиб турибди. Бугун Президентимиз ташаббуслари билан 1 миллион сўм моддий ёрдам пули, ҳокимият вакиллари томонидан эсдалик совғалари берилди. Мана шундай оғир синовли кунларда бизни қўллаб-қувватлаб, жуда катта ёрдам бераётгани учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

Бундан ташқари Қарши шаҳар сектор раҳбарлари ташаббуси билан эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган оилаларга қўшимча даромад сифатида қорамол, қўй, товуқ ва қуён тарқатилди.

photo_2020-07-31_14-14-47.jpg

photo_2020-07-31_14-14-48.jpg

photo_2020-07-31_14-14-49.jpg