Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарши халқаро аэропортида давлат тилида иш юритилади
18:06 / 2020-10-20

Қанчалик кўп маънавий-маърифий тадбирлар ўтказмайлик, минбарларда туриб соатлаб маърузалар қилмайлик она тилимизга бўлган эътиборни кучайтира олмаймиз.


Тилга эътибор элга эътибор, дея доим таъкидлаймиз. 

Лекин эътибор дегани қалбимизда, онгимизда бўлиши лозим. Қанчалик кўп маънавий-маърифий тадбирлар ўтказмайлик, минбарларда туриб соатлаб маърузалар қилмайлик она тилимизга бўлган эътиборни кучайтира олмаймиз. Агарда биз энг аввало қалбларимизда ўзбек тилига бўлган эътиборни жонлантира олмасак...

Қашқадарё вилояти марказида жойлашган Қарши халқаро аэропорти раҳбарияти она тилимиз тараққиёти билан боғлиқ муҳим ташаббусни амалга оширишди. Яъни жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб ташкилотда иш юритуви давлат тилида яъни лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида амалга ошириладиган бўлди.

– Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан она тилимизга берилаётган юксак эътибор ва жойлардаги ислоҳотлар ҳақида гапирар эканмиз, мамалакатимиз транспорт соҳасидаги кўзга кўринарли кенг миқиёдаги ишлардан фахрлансак арзийди, – дейди аэропорт масъул ходими Умид Уралов. – Шу қаторда Қарши халқаро аэропорти тизим фаолияти биринчилардан бўлиб мазкур йилнинг 1-октябридан давлат тилида иш юритилиши жорий қилинди. 

Соҳа тизимидаги бажарилган ишлар ҳақида гапирар эканмиз, ифтихор билан айтишимиз мумкинки бугун аэропортда давлат тилига ҳурмат ва эътибор қаратилган, ходимларнинг давлат тилида иш юритиш марказларида қайта ўқитилаётганлиги, барча пешлавҳалар, иш коғозларида, бошқарув ва бошқа ҳужжатлар биринчи галда давлат тилида юритилаётгани қувонарли ҳол.

Узоқ-якиндан келган меҳмонлар ва юртдошларимиз қадам қўядиган манзили ҳам, сайёҳларга “ташриф коғози” ҳам шу. Ҳаво кемасидан тушибоқ, Ўзбекистоннинг мусаффо ҳавосидан айни шу ерда нафас олишади, заминимиз тафтини ҳис қилишади, кўрку тароватидан баҳра олишади. Шундай экан, аэропорт миллий қиёфамизга мос бўлмоғи керак. Унда ўзлигимиз, юзимиз, миллий қадриятларимиз акс этиши шарт. Бунинг энг асосий омили – тил. Давлат тили.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, шу вақтгача аэропортда барча ҳужжат ишлари биринчи галда рус тилида чиқарилган. Кейин заруратига қараб, бошқа тилларга таржима қилинган, хусусан ўзбек тилига ҳам. Бу эса, она тилимиз ривожи учун муҳим қадам.