English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аро йўлда қолган уч нафар бола она тарбиясига қайтарилди
15:06 / 2022-02-28

Икки ёш бир дунё орзу-умидлар билан оила қурган ва оилада 3 та ўғил фарзанд дунёга келганди. Фарзанд аталган неъматга шукрона келтириш, уни комил инсон этиб тарбиялаш ота-онанинг бурчи эди.

Бироқ, эр-хотиннинг келишмовчилиги туфайли оила пароканда бўлди, гулдай фарзандлар аро йўлда қолди. Болалар тарбияси, саломатлигига энди ким қайғуради?

Шундай вазиятда она судга мурожаат қилди. Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2021 йил 16 июлдаги ижро варақасига асосан, уч нафар болаларни отасидан онасининг тарбиясига олиб бериш белгиланди.

Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ва профилактик тушунтиришлар натижасида уч нафар болалар она тарбиясига соғ-саломат олиб берилди ва ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланди.