Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасойликлар ҳам пилла топширишга киришилди
16:39 / 2020-05-26

Жиззах вилоятида ҳам ипак қурти ҳосилини йиғиштириб олишга киришилди.


Жиззах вилоятида ҳам ипак қурти ҳосилини йиғиштириб олишга киришилди.

Жорий йилда 993 қути ипак қурти уруғларини парваришлаб, 55 тонна пилла хом-ашёси етиштиришни мақсад қилган Арнасой тумани пиллакорлари вилоятда биринчилардан бўлиб, қабул пунктларига дастлабки ҳосилни топширишни бошлади.

Жумладан, Бобо Файзиев номли сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги “Ҳамдўстлик зиёси” фермер хўжалиги пиллакорлари туманда биринчи бўлиб, дастлабки 2 қутидан 128 килограмм хомашё топширди. Хўжаликда яна 5 қути ипак қурти уруғдан 270 килограммдан зиёд пилла топшириш мўлжалланмоқда.

Бу йилги мавсумда тумандаги жами 860 нафар хонадон қуртлари тарқатилиб, 400 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Пилла қурти боқиш орқали хонадон эгаларига 1 қути ипак қурти учун олдиндан 200 минг сўмдан аванс маблағи ва пилла хом-ашёси топширилгандан сўнг хонадон эгасига 900 минг сўм, жами 1 миллион 100 минг сўм иш ҳақи берилаётир.

Туманда 108 гектарда барпо этилган тут плантацияси тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.