English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасойлик оғуфуруш қўлга тушди
18:19 / 2025-07-23

Жиззах вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Арнасой туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда шубҳали кўринган фуқаро тўхтатилиб, унинг қўлидаги юки холислар иштирокида кўздан кечирилди. Пахтакор тумани “Пахтакор” МФЙда яшовчи 1972 йилда туғилган Ў.Қ. қўлида кўтариб юрган қопда 11 килограмм 525 грамм оғирликдаги марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ИИО ходимларининг гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ қонунбузарликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган тадбирлари давом этмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири