French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасойда ёшлар билан учрашув ташкил этилди
21:58 / 2022-01-31

Жиззах вилоятининг Арнасой туманда ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш ва бандлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда ҳар қачонгиданда кўпроқ ишлар олиб борилаётир.

Арнасойдаги 3-сектор ҳудудида жойлашган Бобур маҳалла фуқаролари йиғинида туман ички ишлар бўлими бошлиғи ва ёшлар ўртасидаги бўлиб ўтган очиқ мулоқот ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш, маҳалладаги ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қийнаб келаётган ва маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Раҳбар ва ёшлар ўртасидаги очиқ мулоқотда ёшлар муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, “ҳар бир ёшга 1 гектар” тамойили асосидаги амалий ишларни давом эттириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳақида сўз борди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан ижтимоий ёрдам, тадбиркорлик қилиш учун банк кредит маблағлари, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, контрак пулларини тўлаш, сафарбарлик чақируви резерви каби 7 та мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Шунингдек, маҳалла фуқаролари томонидан уй-жой, ичимлик суви таъминоти ва кўчаларга тунги ёритгичларни ўрнатиш каби 4 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар бўйича туман ташкилот ва корхона раҳбарларига зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижросини назорат қилиш ушбу МФЙ бўйича тайинланган ҳоким ёрдамчиси зиммасига юклатилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА