English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасойда ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди
12:39 / 2021-04-05

Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги ҳарбий-ватанпарварлик фестивалида ёшлар кўтаринкилик билан иштирок этди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, Жиззах гарнизони, вилоят мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳарбийларнинг саф юриши, ҳарбий техника ва қурол-яроғ қўргазмалари, кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Фестивалда мамлакатимиз ёшларининг ҳар томонлама баркамол вояга етишлари учун давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрлик уларда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга, юртини севадиган, ардоқлайдиган ва унинг химоясига шай мард ўғлонлар етишиб чиқишига хизмат қилаётгани таъкидланди.  

 – Ёшларимизнинг ҳарбий ишга қизиқишлари жуда баланд, – дейди Арнасой туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковнинг Бахтиёр Алимов. 

– Бу қизиқишни туманнинг барча ҳудудларидан ёшлар фаол иширок этаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Ёш авлодни баркамол вояга етказишнинг муҳим воситаси бўлган бундай тадбирларни келгусида ҳам ўтказиб туришни режалаштирганмиз.  

Фестивалда давомида зобит ва аскарларнинг ёшлар билан учрашувлари, ҳарбий касб ҳақида қизиқарли самимий суҳбатлар, биргаликдаги машғулотлар бўлиб ўтди.  

 

Т. Бекназаров, ЎзА