Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасойда экспорт салоҳияти кўтарилди
19:45 / 2022-07-11

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида маҳсулотларни экспорт қилиш ярим йиллик режаси 95,6 фоизга бажарилди, бу ўтган йилниг шу давридагидан 15 фоизга кўпдир.

Мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит, имкониятлар яратилган ва бу барча жабҳаларда ўзининг ижобий самарасини бераётир.

Ислоҳотлар самарасини биргина экспорт прогноз режаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида  ҳам яққол кўриш мумкин. Арнасой туманида инвестиция лойиҳалари экспорт прогноз режасининг бажарилиши бўйича жорий йил учун жами 5 миллион 978 минг АҚШ доллари этиб белгиланган эди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида туман меҳнаткашлари 2 миллион 692 минг 300 АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортини амалга оширди ёки бошқача айтганда 6 ойлик режа 95,6 фоизга бажарилди ва бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу давридагидан салкам 15 фоизга кўп демакдир. 

Экспорт товарларининг асосий қисмини озиқ-овқат, трикотаж маҳсулотлари, мева-сабзавот ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари ташкил этмоқда. Арнасой туманида экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатларига амалга оширилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг пишиб етилишини куз ойларига тўғри келишини ҳисобга олсак, туман меҳнаткашларининг маҳсулот экспорти ҳажми йилнинг иккинчи ярмида кескин ошиши кутилмоқда. Шу ўринда, туманда экспорт салоҳиятини янада юксалтириш бўйича  тизимли ишлар изчиллик билан давом эттирилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.  Жумладан, мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича туманда 7 та корхона экспортга жалб қилинган. “Арнасой лимон агро” масъулияти чекланган жамияти томонидан қишлоқ хўжалик соҳаси бўйича 2 гектар ҳамда “Arnasoy food city” МЧЖ томонидан 1 гектар майдонга иссиқхона ташкил қилиниб, полиз маҳсулотларидан қовун катта миқдорда экспорт қилиб келинмоқда.

Шунигдек, “ALIBEK BIZNESMEN” хусусий корхонаси томонидан 80 гектар ер майдонига полиз маҳсулотлари экилиб экспортга чиқарилади. “BMB EXPORT IMPORT GLOBAL”, “BMB AGRO TRADE” МЧЖлар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари жумладан, мош ва ловия етиштирилиб 100 фоиз экспортга йўналтирилиши назарда тутилган.

Ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий дуккакли экинлар экилиши ҳамда етиштирилган маҳсулотлар экспортёр корхоналари томонидан пешма-пеш экспортга йўналтирилиши режалаштирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Соҳа мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, арнасойликлар жорий йилда маҳсулотлар экаспорти режасини йил охирига қадар 115-120 фоизга уддалашлари прогноз қилинмоқда. Туман меҳнаткашлари ушбу эзгу мақсад йўлида астойдил меҳнат қилаётгани эса таҳсинга лойиқ.

А.ҚАЮМОВ, ЎзА