Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди
10:40 / 2024-04-10

Тезкор хабар

Жорий йилнинг 8 апрель куни Арнасой туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллик учунчи сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, туман депутатлари, туман ҳокими ёрдамчилари, бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Арнасой тумани ҳокими лавозимига Мусанов Одил Олимович номзодини тавсия қилди.

Депутатлар номзодни бир овоздан маъқуллади ва Мусанов Одил Олимович Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Одил Мусанов Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси бўлиб фаолият олиб борган.

А.Қаюмов, ЎзА.