Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасой кенгликларида улоқ-кўпкари
19:28 / 2022-02-21

Жиззах вилояти Арнасой кенгликларида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши ва туман туризм ва спорт ишлари бўлими ҳамкорлигида “Ёшлар фестивали” доирасида улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда от спортига, от зотлари жумладан, қорабайирни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жиззах вилоятида ҳам ёш чавандозларни тарбиялаш, миллий от спорти мусобақаларини ўтказиш, қорабайир зотли отлардан фойдаланишни оммалаштириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур улоқ-кўпкари мусобақасида мардлик, жасурлик, эпчиллик, қатъиятлилик намоён бўлди. Беллашувда Жиззах вилоятининг барча туманларидан, қўшни Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан чавандозлар иштирок этди. Кўпкарида кўплаб эпчил ва чапдаст чавандозлар улоқ айирди. Моҳир чавандозлар меҳнатига яраша 15 бош қўй-эчки ва 15 та микротўлқинли печ, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совринлар соҳиби бўлди.

Бу каби миллий спорт беллашувлари сабаб ёшларда отга бўлган меҳр ошиб, миллий от спортига бўлган қизиқиш янада кучаяди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА