French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратилади
17:45 / 2025-12-02

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Айдар-Арнасой кўли атрофида йирик соҳил туризм мажмуаси ва соғломлаштириш маркази қурилгани Арнасой тумани аҳолисининг даромади кўпайишига катта туртки берди.  

Эндиликда Арнасой аэропортида катта самолётларни ҳам қабул қилиш имконини яратиш зарурлиги қайд этилди. Бундан ташқари, Айдар-Арнасой кўлигача темир йўл ҳам олиб келинади.  

“Ўзбекистон темир йўллари”га Дўстлик туманидан кўл ҳудудигача 45 километрли янги темир йўл линиясини қуришни бошлаш топширилди.

Шунингдек, 7 миллиард сўм ҳисобига тумандаги Бахтли маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланиб, туризм қишлоғига айлантирилади. Ҳудудга олиб борувчи йўл таъмирланади, тунги ёритиш чироқлари ва туризм йўл белгилари ўрнатилади, манзарали дарахтлар экилади.  

ЎзА