English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Армия ва тарбия”: ҳарбий ватанпарварлик ривожида ижод аҳлининг иштироки муҳим (+видео)
16:41 / 2025-08-09

Ҳарбий хизмат жозибадорлигини янада ошириш, аскарларнинг жанговар руҳини кўтариш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ижод аҳлининг маънавий иштироки муҳим саналади.

Жумладан, таниқли шоир ва ёзувчиларимиз билан ижодий ҳамкорлик миллий армиямиз салоҳиятини маърифий жиҳатдан юксалтириб бораверади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида “Армия ва тарбия” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири, Мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши аъзоси Сирожиддин Саййид томонидан ёзилган мазкур достон қисқа фурсатда миллий армиямизнинг моҳиятига муносиб ижод намунаси бўла олди.

Таниқли санъаткорлар иштирокида “Армия ва тарбия” достони асосида видеоролик суратга олиниб, тақдимотда намойиш этилди.

[gallery-24685]

Яқинда босмадан чиқарилган ушбу китоб тақдимоти биринчилардан бўлиб Мудофаа вазирлиги Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида юқори савияда ўтказилди.  

– Бугунги маърифий учрашув – китоб тақдимотидан барча қатори мамнун бўлдим. Армия ва ижодкорлар ҳеч қачон бу қадар яқин ҳамкор бўлмаган, – деди тадбирни очиб берган мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Ҳамдам Қаршиев.  

Тадбирда Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли томонидан “Армия ва тарбия” шеърига басталанган қўшиқ жонли ижро этилди.  

“Армия ва тарбия” китобининг илк нусхаси Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг шахсий дастхати билан мудофаа вазирига тантанали равишда тақдим этилди. 

– Ватанни асраш барчамизнинг вазифамиз. Янги авлодни билим-маърифат билан жаҳолатга қарши камол топтириш ҳаммамизнинг бурчимиз. “Армия ва тарбия” достони билан оз бўлса-да маънавиятимизга ҳисса қўша олган бўлсам, бағоят мамнунман.  Ҳарбийларимиз қатори биз, шоирлар ҳам қўлимизда қаламларимиз билан Қуролли Кучлар сафидамиз, деб бемалол айта оламиз, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид.  

Тақдимотда таниқли олим ва шоирлар иштирокида китобдаги шеърий, маърифий ғоялар, хусусан, ҳарбий тарбиянинг миллий-руҳий асослари, маънавий-тарғибот воситаси сифатида адабиётнинг ўрни, армия билан жамоатчилик уйғунлиги борасида қисқа савол-жавоблар уюштирилди.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xGkQaaeP3hY" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, Алмурод МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА