Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АрМИ – 2021”: “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
22:42 / 2021-08-21

Бугун, 21 август куни Марказий ҳарбий округнинг “Фориш” тоғ полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасининг қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа натижаларига кўра, мусобақанинг 4 та йўналиши – “Шахсий маҳорат” бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида, “Жамоавий биринчилик” ва “Махсус техник ҳайдовчилар ўртасидаги беллашув” юзасидан жамоалар иштирокининг кетма-кетлиги аниқланди.

Маросимда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, таниқли спорт юлдузлари ҳамда иштирокчи жамоалар вакиллари қатнашдилар.

Қуръага кўра, 8 та жамоа ичида ҳамюртларимиз “Жамоавий биринчилик” йўналишида биринчи бўлиб баҳсларга киришади. Шунингдек, “Махсус техник ҳайдовчилар ўртасидаги беллашув”да Россия Федерацияси биринчи бўлиб майдонга тушса, “Шахсий маҳорат” баҳсларини эркаклар ўртасида Тожикистон, аёллар ўртасида эса Беларусь Республикаси жамоалари  бошлаб берадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “АрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасида Ўзбекистон, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Вьетнам, Мьянма, Фаластин, Тожикистон ҳарбий хизматчилари таркибидан иборат жамоалар иштирок этади.

Мудофаа вазирлиги 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти