Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“АрМИ–2021”: “Эльбрус ҳалқаси”да жамоамиз фахрли иккинчи ўринни эгаллади
22:59 / 2021-09-03

Ҳарбий хизматчиларнинг тоғ тайёргарлиги маҳоратини синовдан ўтказадиган Халқаро армия ўйинларининг “Эльбрус ҳалқаси” мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси бу йил бешинчи бор иштирок этди.

Мусобақа Россия Федерацияси Кабардин-Болқор Республикасининг Терескол туманидаги тоғ тайёргарлиги маркази майдонида бўлиб ўтди.

“Эльбрус ҳалқаси” мусобақаси турли шартларни жамлаган 15 та махсус вазифани ўз ичига олади. Унда Хитой, Россия, Покистон, Қозоғистон, Арманистон, Абхазия, Жанубий Осетия, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий альпинистлар жамоалари таркибида 90 дан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди.

Эътиборлиси, беллашувлар давомида кичик сержантлар Тўқлиев, Абдулҳамидов ва Ибрагимов “Тоғ тўсиқлар йўлаги”дан ўтиш шартини 12 дақиқа 58 сонияда бажариб, мусобақа рекордини янгилади. Мазкур шарт бўйича охирги рекорд 2020 йилда ўрнатилган эди – 14 дақиқа 16 сония.

Шунингдек, жамоа таркиби “Музли ҳудуддан ўтиш (чиқиш)” махсус вазифасини 11 дақиқа 37 сонияда бажариб яна бир рекорд ўрнатди. Бу босқичдаги охирги рекорд 2019 йили ўрнатилган эди – 12 дақиқа 10 сония.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон ҳарбий альпинистлари жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин мезбон – Россия жамоасига насиб этган бўлса, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан Қозоғистон вакиллари ўрин олди.

 

 

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти ходими