Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арманистонда юз берган автоҳалокатда 11 киши қурбон бўлгани айтилмоқда
11:06 / 2023-08-14

Душанбага ўтар кечаси Ереван-Гюмри автотрассасида йирик автоҳалокат рўй берди, деб хабар тарқатди мамлакат ички ишлар вазирлиги. “Ереван-Гюмри автотрассасининг 90-километрида йўловчи микроавтобуси билан “Зил” юк машинаси тўқнашиб кетган. Натижада 11 киши ҳалок бўлди”, – дейилади қутқарув хизмати тарқатган хабарда.

Хабарда айтилишича,  яна олти киши касалхонага ётқизилган. Улардан бирининг аҳволи оғирлиги сабабли Еревандаги “Эребуни” тиббиёт марказига келтирилган.