English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арманистонда ҳарбий казармада юз берган ёнғинда 15 аскар ҳалок бўлди
09:15 / 2023-01-20

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин казармада хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юз берган, деб маълум қилган мамлакат мудофаа вазири Сурен Папикян ҳукумат мажлисида сўзга чиқиб.

Аввалроқ мамлакат мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларнинг бирида муҳандислик-сапёрлик рота казармасида юз берган ёнғин 15 аскарнинг ҳаётига зомин бўлгани, яна  уч нафар ҳарбий хизматчининг аҳволи оғир экани ҳақида маълум қилганди.

"Ҳарбий полициянинг дастлабки олиб борган текширувлари натижасида  фожиа ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши оқибатида рўй бергани маълум бўлди. Ҳарбийлар олов ёқишда тақиқланган воситадан фойдаланган, яъни, бу ерда гап автобензин ҳақида кетмоқда", - деди Папикян.  

Арманистон тергов қўмитаси раҳбари Аргишти Кярамяннинг баёнот беришича, рўй берган фожиа бўйича жиноий иш очилган.  

"Дастлабки версияга кўра, ёнғин бинони иситишда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик натижасида юз берган", - деган Кярамян.