Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арманистон ва Озарбайжон музокарани давом эттиради
15:35 / 2024-03-01

Арманистон ва Озарбайжон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Арарат Мирзоян ва Жайхун Байрамов тинчлик шартномаси бўйича музокарани давом эттиришга келишиб олди, деб хабар тарқатди Арманистон ТИВ матбуот хизмати.

Уларнинг 28-29 февраль кунлари Берлинда бўлиб ўтган учрашувида “Арманистон ва Озарбайжон ўртасида давлатлараро муносабат ҳамда тинчлик ўрнатилиши тўғрисида”ги битим лойиҳаси бандлари бўйича қарашлар муҳокама қилинган.

– Қатор масалалар бўйича музокарани давом эттиришга икки томон ҳам розилик билдирди, – дейилган хабарда.