Арманистон ва АҚШ ўртасида ядровий ҳамкорлик бўйича келишув имзоланди
Ереван шаҳрида АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнс ва Арманистон бош вазири Николь Пашинян томонидан тинч мақсадларда ядро энергиясидан фойдаланиш бўйича келишув имзоланди, деб хабар бермоқда “Reuters” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат Вэнснинг Арманистонга икки кунлик расмий ташрифи доирасида имзоланган.
Пашиняннинг таъкидлашича, ушбу келишув хавфсиз ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали ўлканинг энергетик ресурсларини диверсификация қилишга хизмат қилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА