Арманистон мухолифатчилари Қорабоғдаги келишувни бекор қилмоқчи
Аввал хабар берганимиздек, 9 ноябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия президенти Владимир Путин баҳсли минтақадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида битим имзоланган эди.
Унга кўра, Арманистон томонидан назорат қилиниб келаётган бир нечта ҳудудлар Баку назоратига ўтказилди.
Бу келишув ўз навбатида Арманистон халқининг оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлди.
Халқ ҳукумат биносига бостириб кириб, мамлакат бош вазири Никол Пашинян иштирокида имзоланган битимга нисбатан норозилик муносабатларини билдирди.
"Ушбу қарорни бекор қилиш учун петиция эълон қилинди" дейилади "РБК" телеканали хабарида.