French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арманистон мудофаа вазирлиги: Озарбайжон 17 нафар арманистонлик ҳарбий асирларни қайтариб берди
15:26 / 2022-10-05

Озарбайжон АҚШ воситачилигида 17 нафар арманистонлик ҳарбий асирларни қайтарди, деб маълум қилди мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот котиби Арам Торосян.

"Бугун Озарбайжон томони АҚШ воситачилигида 17 нафар арманистонлик ҳарбий асирларни қайтарди", – деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўз навбатида, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 17 нафар ҳарбий асирларнинг қайтарилишида АҚШнинг саъй ҳаракатларини юқори баҳолаб, халқаро ҳамкорлар билан биргаликда минтақада тинчлик ўрнатилишига умид билдирган.

Сўнгги пайтларда Арманистон билан Озарбайжон чегараларида вақти-вақти билан отишмалар юзага келмоқда. Сўнгги жиддий кескинлик 13 сентябрь куни тунда юз берган эди.