Арманистон мудофаа вазири истеъфога чиққани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Арманистон мудофаа вазири Сурен Папикян ўзининг истеъфога чиққани ҳақида оммавий ахборот саҳифаларида пайдо бўлган миш-мишларни рад этди.
Аввалроқ Арманистонда чиқадиган “Грапарак” газетаси Папикяннинг истеъфога чиқаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Хабарда истеъфо масаласи ҳал бўлгани ва ҳозир ҳукумат унинг ўрнига муносиб бўлган кишини қидираётгани айтилган эди.
“Мен ўзим бошлаган ислоҳотларни ярим йўлда қолдирмайман, истеъфога чиқмоқчи эмасман. Бошланган ислоҳотларни давом эттираман”, – деган чоршанба куни Папикян журналистлар билан учрашганда.
Унинг таъкидлашича, ислоҳотлар қай даражада муваффақиятли бўлишини вақт кўрсатади.