Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Арманистон Бош вазири: "Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда"
15:47 / 2020-11-10

“Келишувга қарамай Тоғли Қорабоғнинг баъзи жойларида жанговар ҳаракатлар давом этмоқда, жанглар тўлиқ тўхтамади. Биз тўхтайди деган умиддамиз”, – деди Арманистон Бош вазири Никол Пашинян facebook даги саҳифасида.

Аввал хабар берганимиздек, 9 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзолагандилар.  

Келишувга кўра, Озарбайжон ва Арманистон томонлари эгаллаб турган позицияларида қоладилар ва минтақага рус тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади.  

Россиянинг тинчликпарвар кучлари минтақадаги тинчлик муҳитини назоратга олиш учун Тоғли Қорабоғга жойлаштирилади.  

Зарур техникалар билан қуролланган рус ҳарбийлари Россиянинг Уляновск-Восточний аэродромидан Тоғли Қорабоғ ҳудуди томон йўлга чиқди, дейилади "ТАСС" хабарида.  

 

Маълумот ўрнида, Россия Мудофаа вазирлиги аввалроқ Тоғли Қорабоғга жами 1960 нафар тинчликпарвар кучлар, 90 та зирҳли транспортёрлар ва 380 та техника  жўнатилишини маълум қилганди.