Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Армагеддон" – интеллектуал беллашув ғолиби
16:54 / 2025-11-13

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти жамоалари ўртасида “Заковат” ўйини бўйича интеллектуал марафон бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда "Заковат интеллектуал клуби" ННТ ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда иккита ҳудуддан жами 10 та жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

– Интеллектуал марафонда жамоалар саволларни Тошкент шаҳри Профессионал лигаси билан синхрон тарзда ўйнадилар, – дейди ўйин координатор ва ҳаками Азамат Маткаримов. – Ҳар бир турда 12 тадан савол берилди ва  жами 10 турда 120 та саволга жавоблар изланди. Ўйин ғолиблари рейтинг баллари ёрдамида аниқланди.

Қорақалпоқ ва Хоразм ёшлари ўртасида қизғин ва ўзаро баҳс-мунозарага бой тарзда кечган ҳудудий интеллектуал марафон ўйинларининг якуний натижаларига кўра, 3-ўринни Хоразмнинг “Урал” жамоаси қўлга киритган бўлса, 2-ўрин ҳам хоразмлик ёшлардан иборат “Идрок” жамоасига насиб этди. 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси “Армагеддон” жамоаси эгаллади.

[gallery-26234]

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан 5,10,15 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари