Яширин иқтисодиётни қисқартириш божхона органлари олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида қатор ҳуқуқбузарликлар натижасида йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.
Унга кўра, хориждан юртимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган қиймати 45 минг долларлик технологик асбоб ускуналар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада печнинг ичига яширилган, юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган қиймати 112 миллион сўмлик 255 дона импулсли муҳрловчи қурилмалар борлиги аниқланди.
Статистик маълумотларга кўра, божхона пости ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 653 та ҳолатда 15 миллиард 138 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилган.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати