Шу кунларда Самарқандда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган дунёдаги энг нуфузли шахмат турнирларидан бири “Grand Swiss-2025” мусобақалари давом этаётган айни кунларда Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович юртимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишмоқда.
ФИДЕ президенти А.Дворкович бошчилигидаги делегация пойтахтимизда фаолият бошлаган “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюрди.
Халқаро даражадаги меҳмонлар шаҳарчадаги спорт майдончалари, маъмурий иншоотлар, хусусан “Велодром”, “Марказий ўйингоҳ”, “Сув спорти”, “Жамоавий спорт турлари”, “Яккакураш спорт турлари” мажмуаларидаги шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Марказий Осиё минтақасидаги ягона “Олимпия шаҳарчаси”нинг имкониятларини юқори баҳолади. Илғор коммуникация тизимлари, халқаро талабга жавоб берадиган спорт инвентарлари билан жиҳозланган спорт мажмуаларида нуфузли мусобақалар, чемпионатларни ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилганини эътироф этди.
“Олимпия шаҳарчаси” билан танишув жараёнида ФИДЕ президенти қатор журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Мулоқот жараёнида А.Дворкович Самарқандда ўтаётган нуфузли турнир, ўзбекистонлик шахмат мутахассислари ҳам ФИДЕ Ижроия қўмитаси аъзолигига сайланиш имкониятлари, келгуси йили юртимизда бўладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик каби мавзулар хусусида сўз юритди.
Интервьюнинг тўлиқ шакли билан ЎзАнинг YouTube канали орқали танишишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/kGGVCVo8OnE" title="Arkadiy Dvorkovich: Samarqand musobaqalari yangi g`alabalarni taqdim etadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Т.Рўзиев, Ж.Тошхўжаев (видео), ЎзА