Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аризонада тошқин
23:02 / 2025-09-28

Аризона штатида сув тошқинига сабаб бўлган кучли ёмғир натижасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди. Жумладан, эски қишлоқдаги кончилар турар-жойида жума куни кўпчилик уйи томида жон сақлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Arabnews” ёзган.

Шанба куни яқин атрофдаги шаҳарча – Майами кўчаларини ҳам сув босди.

– Хайриятки, ҳеч ким жабрланмади, – дейди Хила округи фавқулодда вазиятлар бўйича менежери Карл Мелфорд.

– Айни пайт Хавасупаи қўриқхонасининг айрим қисмлари, жумладан гўзал Хавасу шаршарасида қолиб кетган 20 га яқин сайёҳ тошқин туфайли эвакуация қилинди, – деди ҳиндулар ишлари бўйича бюро диспетчери Шайлин Гонсалес.

Фақат пиёда, хачир ёки вертолётда бориш имкони бор масофавий захира Гранд Каньон яқинидаги чуқур дарада жойлашган. Гўзал, баланд кўк-яшил шаршаралари билан бутун дунёга машҳур ушбу манзил сув тошқинига мойил ҳудуд ҳисобланади.

Мелфорднинг сўзларига кўра, аввалроқ Глоубда икки кишининг жасади автомобиль ичида, яна бир одам сув остидан топилган эди. Марҳумлар шахсини дарҳол аниқлаш имкони бўлмаган. Жума куни кучли ёмғир оқибатида шаҳар марказини тезда сув босди. Биринчи бўлиб пропан гази тарқатиш маркази жабрланган: ҳудуд бўйлаб 1000 га яқин уй ўлчамидаги улкан идишлардан суюқ газ тўкилган.

М.Пирматова, ЎзА