English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аризонада кичик самолёт қулаб тушди
14:39 / 2025-08-06

АҚШнинг Аризона штатида беморларни ташишда фойдаланилган кичик самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида учоқдаги тўрт киши қурбон бўлган.

Туб аҳоли вакили Навахо полицияга воқеа тушдан кейин Чинле қишлоғи яқинида содир бўлганини айтди.

Самолёт яқин атрофдаги шифохона томон учаётиб, қўниш вақтида қулаган. Натижада икки учувчи ва икки нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

Федерал авиация бошқармаси (FAA) баёнотида учоқ русуми "Beechcraft" экани таъкидланган.

Миллий Транспорт хавфсизлиги кенгаши (NTSB) ҳалокат сабабини аниқлаш мақсадида текширув бошлади.

М.Пирматова, ЎзА