English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ариа Тапший: Конгресс агентлигингизни дунёга танитиш имконини беради (+видео)
01:18 / 2022-11-16

Араб сунъий йўлдош алоқа ташкилоти – “Арабсат” вакили Ариа Тапший Абу-Даби шаҳрида ўтаётган “Жаҳон Медиа конгресси” ахборот агентликлари фаолияти тўғрисида бутун дунёга маълумот бериш, реклама қилиш учун қулай майдон эканини таъкидлади:

– Юқори савияда ўтаётган конгресс жаҳон оммавий ахборот воситалари вакилларини бир нуқтага жамлади. Кўргазманинг очилиш маросими, айниқса, тақсинга сазовор. Тадбирнинг илк кунидаёқ бу ерда медиаиндустриясини ривожлантириш усули муҳокама қилинаётганига гувоҳ бўлишнингиз мумкин.

Семинарлар давомида хорижий ахборот агентликлари ва бошқа қатор ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишиш имкони мавжуд, шунингдек, медиа соҳасининг бугунги давр – 21 асрга таъсири, роли хусусида қизиқарли маълумотлар бисёр.

Бундан ташқари, таниқли маърузачилар томонидан инновацияларни жорий этиш, оммавий ахборот воситалари ролини оширишга бағишланган панель муҳокама шаклида тадбирлар ташкил этилган. Шу жумладан, Араб сунъий йўлдош алоқа ташкилоти – “Арабсат” вакили сифатида компаниямизни турли мамлакатларда танитиш, хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқани йўлга қўйиш ва ҳамкорлар излашдан манфаатдормиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/olxYbdCCois" title="Ариа Тапший: Конгресс агентлигингизни дунёга танитиш имконини беради" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Б.Худойбердиев, Н.Мардонов (видео), ЎзА

Абу-Даби шаҳри